A B C D E F G G' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z 0-9
Umid Iskandarovdan ro'zg'orbop erkak bo'lishning 10 siri
Опубликовал: DODA
18-09-2015, 23:54
Просмотров: 8990
Комментарии: 0
 
 

Рўзғор юкининг бир томонини эр, бир томонини хотин кўтариши лозим деб бежизга айтишмайди. Боиси оила юмушлари эрга ҳам, хотинга ҳам етиб ортади. Иккаласининг ҳам ўзига мос вазифалари бор. Хўш, рўзғорбоп эркак қандай бўлиши керак? Санъаткор эркаклар рўзғор юмушларини бажаришга вақт топа олишадими? Шу каби саволларга актёр Умид Искандаровдан жавоб беришга ҳаракат қилади.

Умид Искандаров:  — Албатта, оилада эркак  ҳам рўзғор юмушларини бажаришни билиши шарт деб ўйлайман. Сабаби, бозор-ўчар қилиш, эшик-дераза ромларини таъмирлаш, ўрнатиш, ёки электр токи билан боғлиқ ускуналарни тузатиш каби вазифалар эркакнинг зиммасида бўлиши керак.  Рўзғорбоп эркак бўлиш уят эмас, оилада эркак киши ўз вазифасини бажармаслиги уят!  Бугун рўзғордаги вазифаларим нималардан иборатлиги ҳақида гапириб бераман.

  1. МУЗЛАТКИЧНИ ТЕЗ-ТЕЗ ОЧИБ ТУРИНГ!
  • Оила боқувчиси мен бўлганлигим учун одатда бозор-ўчарни ўзим қиламан. Музлаткични  тез-тез очиб, камчиликлардан хабар олиб тураман. Битта камчилигим бор, керакли нарсаларни рўйхат қилиб олмаслигим туфайли, кўкат, зираворлар, туз каби майда-чуйда маҳсулотлар ёдимдан кўтарилиб қолади. Шу туфайли онам эса мендан кейин яна бир марта супермаркетга чиқиб келишларига тўғри келади (кулади).
  1. Маҳсулотнинг муддати билан қизиқаман

Сабзавот танлаганда картошка ва пиёзнинг ўртача ҳажмдагисини харид қиламан. Сабаби, бундай ҳажмдаги картошкани овқатга чамалаб солиш осон, қолаверса, ўртача ҳажмдаги картошканинг мазаси ҳам ширин бўлади. Мева-чеваларни сотиб олишдан аввал янги узилганлигига эътибор бериб, албатта мазасини татиб кўрган ҳолда сотиб оламан.  Нафақат мева-сабзавот, балки барча истеъмол маҳсулотларини харид қилишдан аввал унинг ишлаб чиқариш муддати билан қизиқиб кўраман.

  1. ОИЛАНГИЗНИ  МАЗАЛИ ТАОМ БИЛАН СИЙЛАНГ...

Одатда уйда овқатни рафиқам пиширади. Пишириқларни мазали тайёрлаш бўйича хотинимга, уйғурча лағмон, мантини тайёрлаш бўйича эса онамга тенг келадигани йўқ.  Очиғини айтсам, палов пиширишни боплайман, деёлмайман-у, ҳар ҳолда уддалайман. Бир пайтлар Украинанинг Одесса шаҳри ресторанларининг бирида ошпаз бўлиб ишлаганим учун Европа таомларини яхши тайёрлайман. Ижод ва суратга олиш ишларидан бўш вақтларимда ҳар куни  ҳам пиширилавермайдиган  бирор бир мазали таомни ўз қўлим билан  тайёрлаб, оила аъзоларимни хурсанд қилишни ёқтираман.  Бу оила аъзоларимизнинг кайфиятини кўтариб, хонадонимизда байрамона руҳ кезишига сабаб бўлади.

  1. Шахсий рецептим билан бўлишаман

Тухумнинг ўзидан бир неча хил таом пишириш мумкин. Истасангиз, осон ва мазали таом рецептини билан бўлишаман. Писта ёғи товада қиздирилиб, пиёз халқа шаклида тўғраб қовурилади.  Сўнг булғор қалампири ярим айлана шаклида тўғраб солинади. Помидор ҳам қўшилиб, сабзавотлар аралаштириб енгил қовурилади. Таъбга кўра туз, мурч, кўкат ва зираворлар солиниб, яна бир марта аралаштирилади. Охирида тухумларни тованинг гирди бўйлаб биттадан чақиб соласиз, това ўртасига — қовурманинг устига яна битта тухум чақилади. Охирида қаттиқроқ пишлоқни қирғичдан ўтказиб, айлана шаклида тўғралган зайтун билан таомнинг устидан сепилади. Овқат тагига олиб кетмаслиги учун бироз сув ҳам солинади. Сўнг қозон қопқоғини нимочиқ қилиб ёпасиз. Тайёр таомни шаклини бузмаган ҳолда ликопчага солиб, дастурхонга торасиз.

  1. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИ ЯХШИЛАБ ЎРГАНИНГ!

Тан оламан, уйда электр токи билан боғлиқ ишларни бажаролмайман. Сабаби, болалигимда бувимнинг тўқийдиган "спица”сини"розетка”га тиқиб олганимдан сўнг яхшигина ток урган (кулади).  Аммо электр ускуналари билан боғлиқ ишларни оилада эркак киши бажариши лозим, агар сизни бирор марта ток урмаган бўлса, албатта...(кулади)

6. ЧЎНТАККА ҲАМ, СОҒЛИҚҚА ҲАМ ФОЙДА

Тан оламан, ўзим ҳам бундануч ой илгари чекишнинг чўнтак ва соғлиққа нақадар зарар эканлигини тан олгим келмаган. Тамаки чекканимда ўзимни ланж, лоҳас ҳис қилардим. Аммо чекишни ташлаганимдан сўнг нафас олишим енгил бўлиб, ўзимни яхши ҳис қила бошладим.  Шундан сўнг чўнтагимдаги пулнинг ҳам баракаси сезила бошлади. Айни дамда спорт билан шуғулланиб, кечки пайтларда югуряпман. Шундай экан, бошқаларга ҳам чекишни ўз вақтида ташлаб, соғлом турмуш тарзини танлашларини маслаҳат бераман.

7. Кўкаламзорга нима етсин?!

Очиғи, оиламиздагиларнинг деҳқончилик ишларига тоби йўқроқ...  Аммо мен жон деб томорқага қарашни, номларини билмасам-да,  гуллар парвариш қилишни яхши кўраман.  Томорқани чопиб қўйиш, ўт-ўланлардан тозалаб, ўрнига "газон”лар  ётқизиб, кўкаламзор қилиб қўйиш жону-дилим.

  1. ПУЛНИ ТЕЖАБ ИШЛАТИНГ

Бошқа эркаклар пулни қандай ишлатади  билмадим-у, лекин мен тежамкор эмасман. Аслида тежамкорлик эркак кишига зарар қилмайди. Олган маошимни ҳар гал уч қисмга бўламан — бир қисмини онамга, бир қисмини рафиқамга, бир қисмини эса ўзим учун олиб қоламан. Оиламизда фақат  рафиқам пулни тежаб  ишлатишга ҳаракат қилади.

9. Пул топганда нималарга эътибор бериш керак?

  • Пулни ҳалол йўл билан топинг. Бу яхши хулқли эканлигингиздан далолат бўлади ва жамиятда ўз ўрнингизни топишда қўл келади.
  • Имкон қадар аёлингиздан кўпроқ пул топишга ҳаракат қилинг.  Аслида тарбияли хотин эрининг пул топишини муҳокама қилиб, уни камситмайди. Аксинча, у билан ҳамфикр бўлиб, эрининг ишлари янада яхши бўлишига руҳан кўмак беради. 
  • Хотинингиз ишлаб топаётган пулни зинҳор-базинҳор санаманг ва муҳокама қилманг.
  • Дангасаликка барҳам беринг, ишланг! Хотин ишлаб, эрнинг уйда ўтириши, эркак шаънига доғ туширади! 

 

  1. ХОТИН УЙДА БЎЛМАГАНДА...

Олма пиш, оғзимга туш деб ўтирманг! Масалан, рафиқам ойисини кўргани кетган пайтда, уйда бўлсам, ўзимни яхши ҳис қилишим учун тозалик, таом тайёрлаш ишларини мустақил бажараман. Ҳатто кийимларимни ўзим ювиб, дазмоллаб қўяман. Бунақа ишлар аслида ҳарбий хизматда яхши ўргатилади. Шундай экан, азиз эркаклар, аёллар  уйда бўлмаганда, ўзимизни ночор ҳис қилмаслигимиз учун ўзимиз ҳам рўзғор ишларининг уддасидан чиқа олсак, фойдадан холи бўлмайди. Қолаверса, бу хонимингиз си билан фахрланишига ҳам туртки бўлади.

Қизиқ саволга қизиқ жавоб

— Айтайлик, кимсасиз оролга боришингиз керак,  ўзингиз билан 3 та нарса олишга рухсат берилган. Нима оласиз?

— Ўзим билан бирга милтиқ оламан. Чунки милтиқ билан ҳам ов қилишим, ҳам йиртқич ҳайвонлардан ўзимни ҳимоя қилишим мумкин. Сўнг бир қути ўқ оламан. Ёқиш учун гугурт ёки "зажигалка” оламан. Кимсасиз орол табиийки, чангалзорлардан иборат бўлади. Шундай экан, дарахт кўп жойда олов ҳам ўчиб қолмайди. Ов қилиб қорнимни тўйғазаман. Хуллас, агар эркак иши ақлли бўлса исталган жойда йўлини топиб кетади, деб ўйлайман.  

Моҳичеҳра Эшмирзаева тайёрлади



Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.






Другие новости по теме:
Umid Iskandarovdan ro'zg'orbop erkak bo'lishning 10 siri
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Вопрос:
ikki+ 2 = ?
Ответ:*


Скачать музыку бесплатно без регистрации

Здесь вы можете скачать музыку абсолютно бесплатно и без регистрации в зоне Tas IX, а если зарегистрируетесь - получите возможность добавлять любимые песни в плейлист, комментировать и оценивать музыку. Вся музыка на сайте разбита на категории, что делает скачивание mp3 более удобным и приятным.
Наши новинки обновляются каждый день и поэтому у нас всегда только свежая и актуальная музыка, которую также можно слушать онлайн!