Показать меню



Описание:

Ёш бўлишига қарамай, бир нечта қўшиқлари билан халқимиз меҳрини қозонган Санжар Ҳаликов яна бир янги клип устида иш бошлади.
 
"Лолалар" композицияси учун суратга олинаётган клип трек ва сюжетни ўз ичига олади. Рашид Ҳаликовга муносиб издош бўлишга тиним билмай ҳаракат қилаётган Санжарнинг бу ижод маҳсули томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
 
Клипда танланган актёрлар ансамблининг ўзиёқ барчани диққатини тортади. Видеоклипда бош ролларни Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчанова, Фурқат Файзиев ва Жавоҳир Зокиров ижро қилмоқда.
 
Клип Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олинмоқда. Суратга олиш жараёнига Рашид Ҳаликовнинг ўзлари бош-қош бўлмоқда. Мазкур клип яқин кунлар ҳукмингизга ҳавола этилади.

Похожая музыка
Добавить свой комментарий:
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Вопрос:
5 - uch = ?
Ответ:*

Наш опрос
Saytimiz sizga yoqtimi?