A B C D E F G G' H I J K L M N O P Q R S Sh T U V W X Y Z 0-9
Qadriga yeting
Опубликовал: DODA
6-08-2015, 08:23
Просмотров: 21023
Комментарии: 0

Қадрига етинг , бўлса Акангиз,

 Қўлини тутинг , бўлса Укангиз.

 Бир куни қуриса Мадор, Тинкангиз, 

Бегоналар томон чопа олмайсиз,

 Улардан бошқани топа олмайсиз! 

 

 

Бошингизда тутинг Мушфиқ Синглингиз, 

Кўтарар шу Кизча бир кун Кўнглингиз! 

Ғамли кун келганда, шуни Билингиз, 

Ташвишлар эшигин ёпа олмайсиз, 

Улардан бошқани топа олмайсиз! 

 


Агар ёнингизда бўлса Опангиз, 

Пойини эмаклаб, Суйиб Упингиз! 

Мусибат чоғида ҳар ён чопингиз, 

Бозордан бошқа бир Опа олмайсиз, 

Улардан бошқани топа олмайсиз! 

 


Яхши кунда Кадрин билинг Ёрингиз, 

Дард келса шу бўлар ҳам Беморингиз... 

Тарқалиб кетганда йўғу-борингиз, 

Кўз ёшни бировга сепа олмайсиз, 

Шу Ёрдан бошқани топа олмайсиз! 

 


Бугун шўх югурган жажжи Болангиз 

Артади бир куни кўзда Жолангиз... 

Суйкалиб келса гар Бошин силангиз, 

Бировнинг Боласин ўпа олмайсиз, 

Улардан бошқани топа олмайсиз! 

 


Оҳ, қаттиқ авайланг бўлса Онангиз, 

Дуосини олинг бўлса Отангиз! 

Тузатинг шу бугун айбу хатонгиз, 

Кейин кеч бўлади, Хафа бўлмайсиз, 

Улардан бошқани топа олмайсиз...!!!


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.






Другие новости по теме:
Qadriga yeting
Добавление комментария
Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Вопрос:
5 - uch = ?
Ответ:*


Скачать музыку бесплатно без регистрации

Здесь вы можете скачать музыку абсолютно бесплатно и без регистрации в зоне Tas IX, а если зарегистрируетесь - получите возможность добавлять любимые песни в плейлист, комментировать и оценивать музыку. Вся музыка на сайте разбита на категории, что делает скачивание mp3 более удобным и приятным.
Наши новинки обновляются каждый день и поэтому у нас всегда только свежая и актуальная музыка, которую также можно слушать онлайн!